.body{font-family : Verdana, Geneva, Arial, Helvetica, sans-serif; } .p{margin:0.5em 0 0 0.3em; padding:0.2em; text-align:justify; } sf_history Имя автора Фамилия автора Имя книги Дата ru Lib converter jcms http://johncms.com 1.0

book

<p>ЎЗБЕКЧА МУҲАББАТ</p>

— Хўш, йигит ёқдими?

— Билмасам… Ёқиши

керакмиди?

Ҳазилим қўпол чиқдими ё

онамга киноядай

эшитилдими, қошлари

чимирилди:

— Ёшинг йигирма бешга

қараб боряпти, буни

биласан-а?!

— Ҳа. Шу йил эрга тегмасам,

кейинги йил “ўтириб қолган”

бўламан…

— Асабимга тегма! –

Онамнинг овози баландлади.

– Шу йилдан қолдирмай сени

узатишим керак! Қадимгилар

“Йигитнинг келинчаги,

аёлнинг беланчаги бўлсин!”

дейишган. Тенг-

тўшларингнинг олди боласи

мактабга чиқди бу йил.

Ҳуснда, ақл-фаросат,

рўзғорбопликда ўша

тенгдошларинг сенинг

олдингга тушиб бўпти!..

— Ҳар кимники ўзига, ой

кўринар кўзига, аяжон…

— Ақл ўргатма! Мен эпсиз

пахмоқ қизини мақтаб-

мақтаб эрга берадиган она

эмасман. Шу ҳусн, шу

заковатинг билан ёши ўтган

қиз деган ном кўтаришингни

истамайман. Сен шу йилдан

қолмай узатилишинг, Худо

хоҳласа, бир этак болали

бўлиб, набираларимни

ақлли, илмли қилиб

тарбиялашинг керак. Аёлнинг

бош вазифаси — оналик. Иш,

карьера кейинги ўринларда.

Аёлнинг бешиги билан ўчоғи

бутун бўлсин! Қолгани

йўлига тушадиган нарсалар.

Оиласи йўқнинг обрўйи

бўлмайди, никоҳи йўқнинг

баракаси! Менга ақл

ўргатишни йиғиштир-да,

тараддудингни кўравер.

Совчиларнинг кейинги

келишида розилик берамиз.

— Дадам-чи?

— Даданг ҳам сенинг даданг-

да! – Онам жаҳл оҳангида

гапирган бўлсалар-да,

кулгим қистаб пиқиллаб

юбордим. – Менинг қизим

ақлли, ўн қадам олдинни

кўради, деб мақтанишни

биладилар! Мен онаман,

қизимни ўз уйи, чин уйида

тезроқ кўришни истайман!..

Кийимларимни алмаштириш

учун хонамга кирдим.

Ҳақиқатдан ҳам менинг ота-

онамга ўхшаган ота-она

дунёда битта бўлса керак.

Туғилганимдан то шу кунгача

фақат кўнглимга қарадилар.

Ҳуқуқ институтида ўқишни

истадим, ўқитдилар.

Кейинчалик магистратурада

ўқишни давом эттирмоқчи

бўлдим, кўндилар. Укаларим

ҳам менинг ортимдан борди.

Кўнглимга севги-муҳаббат

бўйламади, десам ёлғон

бўлади. “Ишқсиз эшак –

дардсиз кесак” эмасман,

шукр. Пойтахтга ҳужжат

кўтариб йўл олганимда онам

қаттиқ тайинлагандилар:

“Сен ёлғизгина қизимизсан.

Худога шукр, укаларинг бор-

ку, лекин ўғил боланинг

йўриғи бошқа! Уйланади.

Келин келин-да, жонимизга

пайванд қилсак ҳам сенинг

ўрнингни босолмайди.

Чиройлисан, ақллисан, кўзга

яқинсан, болам. Биз ҳам

даданг билан талабалик

пайтимизда кўнгил қўйишиб,

аҳду паймон билан турмуш

қурганмиз. Сенга ҳам буни

тақиқламаймиз. Чунки

аввало тарбиямизга

ишонамиз, кейинига даданг

иккимиз муҳаббат билан

оила қуриб кам бўлмадик,

минг шукр. Муҳаббатли

никоҳдан чиройли, ақлли

болалар туғилади,

фарзандлар ўзаро меҳр-

муҳаббатли бўлади,

дейишади. Тўғри экан. Сенинг

ҳам муҳаббат ва эҳтиром

билан турмуш қуриб,

бахтли-саодатли

бўлишингни истайман. Фақат

узоққа боришингни

хоҳламайман. Отанг иккимиз

ҳам, укаларинг ҳам сенга

боғланиб қолганмиз. Бошқа

вилоятлик йигит билан аҳду

паймон қилмагин, қизим…”

Онамнинг насиҳатлари

қулоғимга қуйилиб

пойтахтга келдим.

Имтиҳонлардан ўтдим.

Талаба бўлдим. Севилдим.

Севдим. Лекин у узоқ

вилоятдан бўлгани учун

онамга берган ваъдамда

туриб аҳдлашмадим.

Кўнглимни очмадим. Биз

дўст эдик. Аммо

нигоҳларимиз билан ҳар

куни соатлаб кўнгил изҳори

қилардик. Бир-биримизни

авайлардик, асрардик. Унинг

ота-онаси вилоятида обрўли-

нуфузли кишилар эди.

Таҳсилда ҳам яхши ўқиши,

оғир-вазминлиги билан

ўқитувчилар,

курсдошларимиз орасида

ҳурмат-эътибор қозонган

эди. Менда мойиллиги

борлигини кўпчилик сезарди.

Балки шунинг учунми таҳсил

пайтида менга бошқа

йигитлар ортиқча оғиз

солмаган. Талабалик

ниҳоясига етди. Битирув

оқшоми кечасида у менга

кўнглини очди, шаҳримизга

ота-онасини юбориб,

уйимизга совчи йўлламоқчи

эканини минг истиҳола

билан тушунтирди. Уни

ҳурмат қилардим. Ақлли

йигит эди. Шунинг учун

ўқишга келишимдан олдин

онам билан бўлган суҳбатни

айтиб бердим. Совчи қўйиши

беҳуда шу билан бирга мени

ота-онам олдида бебурд

қилиш эди…

Магистратурада ўқидим.

Ишга жойлашганимга ҳам

бир йилдан ошиб қолди.

Совчиларнинг кети

узилмаяпти. Негадир

учрашган йигитларнинг ҳеч

бирига кўнглим илимаяпти.

Онам ёшим ўтиб

бораётганидан хавотирда.

Гап орасида:

— Шунча йил ўқиб наҳотки,

бирортаси кўнглингни

тополмади сен қизни! – деб

қўядилар. Айтолмайман.

Юрагимни олис-олисларга

узиб учирганимни

айтолмайман.

— Ўқидим, онажон, ўқидим.

Севишга вақтим бўлмади, –

деб қўяману, изтиробимни

табассум ортига яшираман.

Бугун учрашганим йигит ҳам

кўнглимга унчалик мос

келмади. Лекин онам ўша

йигитга турмушга

чиқишимни истаяптилар.

Балки тақдирим шудир. Ёмон

йигитга ўхшамайди. Олий

маълумотли. Соҳамиз яқин.

Солиқ академиясини

тамомлаган, инспектор

бўлиб ишлаётган экан туман

солиқ инспекциясида.

Кўнгилдаги муҳаббатни

юракнинг энг тубидан гўр

қазиб кўмаману, ҳамма

қатори яшашга қарор

қиламан чоғи…

***

Тўйимиз бир ой ичида бўлиб

ўтди. Икки томон ҳам тайёр

экан. Қариндош-уруғ

йиғилишдию

маслаҳатлашишди.

Никоҳимизни қайд қилиш

учун ариза ташладик.

Шифокор кўригидан ўтдик.

Расмиятчилик ишлари ўтди-

кетди. Никоҳ гувоҳномаси

тўй базмида қўлимизга

тегди. Ҳаш-паш дегунча

келинчакка айландим-

қолдим. Тўйдан олдин куёв

билан тузук-қуруқ

гаплашмагандик ҳам. Улар

ҳам, мен ҳам иш билан

бандмиз. Учрашганда ҳам

ФҲДЁ идорасида ё шифокор

қабулида кўришардик.

Гапимиз гапга қовушмас,

бир-биримиздан хижолат

чекармидик ё андиша

қилармидик, хуллас,

унаштирилган йигит-қиз

бўлиб романтик учрашувлар

уюштиришга, соатлаб

телефонда пичирлашишга

улгурмай турмуш қурдик.

Келин бўлиб тушган

хонадонимдаги муҳит ота

уйимдагидан фарқ қиларди.

Ота-онам тенгдош, бунинг

устига севишиб турмуш

қуришгани учунми, бир-

бирларига дўстона

муносабатлари кучли. Онам:

— Менинг яқин дўстим —

даданг. Дадангнинг яқин

дўсти менман, – деб тез-тез

такрорлайдилар. Тўй-

маросимларга, дўкон

айланишларга доим бирга

борадилар. Ишдаги

масалаларни ҳам бирга,

баҳамжиҳат ҳал қилишади.

Ҳатто биз болалар олдида

ҳам бир-бирларига меҳр-

муҳаббатларини очиқ

ифодалашдан

тортинмайдилар.

— Одамни уялтирасиз,

аяжон, дадамга

суйкалавериб, – деб

ҳазиллашсам, онам:

— Қўявергин болам, ота-

онасининг бир-бирига

муҳаббати баланд эканини

ҳис қилиб яшаган болалар

келажакда оиласида ҳам

шундай муҳитни яратади.

Болаларга бахтиёр болалик

бериш, туғилиб ўсган

уйининг қадрдонлигини ҳис

эттириш учун учун ота-она

ўзаро муҳаббатли бўлиши

ва бу меҳрни фарзандларига

кўрсата олиши керак. Отам

— бобонг доим қовоқ солиб

юрардилар. Момонг бир

нима сўрасалар силтаб-

жеркиб жавоб қилардилар.

Онам доим маъюс

юрардилар. Онанинг

маъюслиги, бахтсизлиги

болани чўктиради. Мен ҳам,

холаларинг, тоғаларинг ҳам

ана шу синиқликда катта

бўлганмиз. Сизларга бахтсиз

болалигимни мерос

қолдиришни истамайман.

Даданг билан бир-биримизни

яхши кўрамиз. Сизлар мана

шу муҳаббатнинг бебаҳо

меваларисиз. Нега буни

ўзингизга билдирмаслигим

керак?! – дердилар.

Келинлик уйимда қайнона-

ойижоним бош кўтариб

қайнотамга гапирмайдилар.

Қайнотамнинг чойларини

қайнонам ҳар доим ўзлари

дамлайдилар. Ишдан

келганларида овқатларини

ҳам ўзлари

тайёрлаб

берадилар. Тўйдан кейин

қайнона-қайнотамнинг

муносабатларини кузатиб,

ойижоним қайнотамни яхши

кўришларини, қайнотам ҳам

аёлини жон қадар севиб

ардоқлашини сездим. Фақат

уларнинг муҳаббатлари ота-

онамнинг севгиларига

ўхшамас, ҳеч қачон бир-

бирларига ошкора кулиб

қарашмас, болаларининг

ёнида очилиб гаплашишмас

эди.

— Келинпошша, – деб

хонамизнинг эшигини

тақиллатиб овоз бердилар

бир куни қайнонам. Рўзғор

ишларини саранжомлаб,

китоб ўқиб ўтирган эдим.

Ичкарига таклиф қилиб,

олдиларига ширинлик

қўйдим.

— Кўникиб кетдингизми,

болам? – деб сўрадилар

ийманиб.

— Худога шукр, ҳаммаси

яхши, ойижон.

— Сизга бир нарса айтмоқчи

эдим… – Қайнонам

тараддудланиб қолдилар.

Сукут сақлаб,

гапиришларини кутдим. –

Амакингиз, – қайнотамга

ишора қилдилар, –

чойларини ўзим дамлаб,

овқатларини солиб

беришимни, кийимларини

ҳам ўзим ювиб-

дазмоллашимни

хоҳлайдилар. Дилингиз

оғриб қолмасин, жон болам…

Қайнонам – ойижоним

кўзларимга илтижоли

термулардилар. Кўнглим

ийиб кетди. Жилмайдим:

— Нега кўнглим оғрисин,

ойижон? Қайтанга ҳавасим

келади. Бу – кучли

муҳаббатнинг кўриниши.

Мен алақачон пайқагандим,

ойижон…

— Ўзим ўргилай, ақлли

қизимдан, айланай. –

Қайнонамнинг кўзларида ёш

айланди. – Амакингиз

“Чойимни ўзинг дамлагин”,

“Кийимларимни ўзинг

дазмоллагин” десалар, сиз

ўксинасизми деб мулоҳаза

қилардим. Ҳар хил одам бор-

да, болам, ҳамма ҳам буни

тўғри тушунмайди. “Ишим

кўнглига ёқмаяптими?”,

“Истеҳзо қиляптими?” деб

ўйлайди-да. Олдингизда

хижолатли эдим, шукр,

кўнглимнинг ғубори тарқади.

Сиз ҳам қўшганингиз билан

қўша қариб, ана шундай

меҳр-муҳаббатли, пиру

бадавлат бўлиб узоқ умр

кўринг, қизим…

Қайнота-қайнонамнинг

муҳаббатлари ҳақиқий

ўзбекча севги. Тилга

чиқарилмайди, ҳаммага кўз-

кўз қилинмайди. Жонга жо

қилгулик бўлиб севган

инсонини ардоқлайди,

авайлайди. Аммо бир

қараганда иккови ҳам

бегоналарга ўхшайди.

Қайнонам “ҳали замон

амакингиз ишдан

қайтадилар, меҳмонга

борадиган эдик, тайёрланиб

турай, қизим” деб оҳистагина

хонани тарк этдилар.

Ортларидан ҳавас билан ўйга

толиб қолдим. Ишқилиб,

менга ҳам қайнонамдек

севимли аёл бўлиш насиб

этсин-да…

Кўзим илинибди.

Телефонимнинг куйидан

кўзим очилди. Онам

қўнғироқ қилаяптилар:

— Ассалому алайкум, аяжон,

яхшимисиз?

— Ваалайкум ассалом,

қизим. Шукр, биз яхшимиз,

ўзинг яхшимисан? Куёв,

қайнота-қайнонанг соғ-

саломат юришибдими?

— Раҳмат, аяжон, биз ҳам

яхшимиз, худога шукр.

Сизларни соғиндим. Дадамни,

укаларимни…

— “Чақириқ”дан чиқиб

кетганинг бўйи бир

келмадинг-а, сен қизни

қараю…- Ойимнинг

ёлғондакам пўписасида

соғинч уфуради.

— Дам олиш куни куёвингиз

олиб боришга ваъда

берганлар, аяжон. Ўзингиз

“Чиққан қиз чийдан ташқари,

қиз бола узатилдими, ҳадеб

ота уйини эсламай чин уйига

меҳрини бериши керак!” деб

уқтиргандингиз-ку, аяжон.

Насиҳатларингиз қулоғимда,

чин уйимга меҳр қўйиш учун

ҳадеб уйимизга бормаяпман-

да…

— Шундай бўлсинку-я,

болам, лекин ота-она ҳам

ғанимат. Сен ёлғизгина

қизимизсан, кўнглимиз

ҳувиллаб қолмасин, келин

олганимча тез-тез келиб

турсанг бўларди.

Ўгитларини

эслатганимданми, онамнинг

овоз оҳангида ғурур ҳиссини

туйдим. Кўнглим ёришди.

— Куёв билан

муносабатларинг яхшими,

қизим? Қиз болага онаси энг

яқин сирдош бўлади. Менга

гапингни айтавер

тортинмайгина.

— Яхши, шукр, аяжон…

— Чайналяпсан-да… –

Онамнинг овози синиқ

эшитилди.- Ўзи кўнглинг

борми куёвда? Сени яхши

кўрадими?

— Вой, аяжооон, қўйсангиз-

чи…

— Вой, нима бўлибди?!

Муҳаббат инсонга яшаш

қувватини беради!

— Аяжон, журналистмисиз ё

психологми? – Гапни бошқа

ёққа буриш учун қитмирлик

қиламан.

— Онаман! – Қатъий

гапирадилар онам. –

Қизининг ҳаммадан бахтли

бўлишини истаган она!

Сўнг овозларига хасталик

тусини бериб сўрайдилар:

— Нилу, шу пайтгача куёв

бир марта ҳам “севаман”

демадими?

— Аяжоним-ей, ўйлаб юрган

нарсангизни қаранг!

“Вақтида овқатлангин”,

“Иссиқ кийин”, “Ярим тунда

уйғониб ҳовлига совуқ сув

сепма” дейдилар. Севги

дегани шу-да! – дейман

уятдан юзим ёниб.

— Ҳаа, – дейдилар онам

хотиржам оҳангда. – Ўзбекча

севги экан-да, сизларники,

Аллоҳга шукр…

Юрагимда ҳайқириқ

жаранглайди: “Аллоҳга

шукр!..”

Умида Азизова.

© XXXDOM.RU - скачать порно на телефон